Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент аҳолиси сони ўсгани қайд этилди

Тошкент аҳолиси сони ўсгани қайд этилди

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 январь ҳолатига 2510,8 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилда 45,9 минг кишига ёки 1,9%га ўсган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

2018 йилнинг январь-декабрь ойларида 46,3 минг бола туғилган. Мос равишда туғилиш коэффициенти 1000 аҳолига нисбатан 18,6 промиллени ташкил этди ва 2017 йилга нисбатан 0,9 га (2017 йилнинг мос даврида 17,7 промилле бўлган) ўсди.

Шаҳар аҳолисининг табиий ўсиши 30,6 минг кишини ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 минг кишига ўсиши (2017 йилнинг мос даврида 26,7 минг киши бўлган) кузатилди.

Шунингдек, ФҲДЁ органларида 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида 20,3 мингта никоҳ қайд этилган. 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 8,2 промиллени ташкил қилиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,4 га ўсди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг