Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тошкент-2025: трансформация» лойиҳаси тақдим қилинди

«Тошкент-2025: трансформация» лойиҳаси тақдим қилинди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Тошкент-2025: трансформация» лойиҳаси тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаев, шаҳар ҳокимлиги қошидаги жамоатчилик кенгаши раиси Ҳ.Абдураҳмонов сўзга чиқди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тадбирда 2018 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги жамоатчилик кенгаши томонидан «Тошкент-2025: трансформация» лойиҳасига асос солингани қайд этилди.

Лойиҳа режасига кўра, 2025 йилга бориб Тошкент энг замонавий, инвестиция ва туризм учун жозибадор, бой тарихий ва маданий меросни ўзида мужассам этган, аҳоли учун қулай етакчи шаҳарга айланиши кўзда тутилган.

«Тошкент-2025: трансформация» лойиҳаси шаҳарни ривожлантиришнинг иқтисодий стратегияси, уй-жой коммунал хизматлар, ижтимоий соҳа ва инклюзив тараққиёт, экология каби йўналишларни қамраб олади.

Лойиҳа вазифаларини белгилашда олимлар, экспертлар, молия институтлари, урбанистикага оид халқаро ташкилотлар мутахассислари фикрларига, жаҳондаги йирик мегаполислар тажрибасига таянилиши таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг