Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистонда машина дарёга қулаши оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Тожикистонда машина дарёга қулаши оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Фото: Sputnik

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 30 июл куни Сўғд вилояти Шаҳристон довонида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ва машинанинг дарёга қулаб кетиши оқибатида Ўзбекистон фуқароси А.Д. вафот этди. Бошқа ҳамюртимиз А.Н. жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган.

Марҳумнинг жасади қариндошлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга юборилди.

Элчихона вазиятни назоратга олди ва жароҳатланган ҳамюртимизга ёрдам беришнинг консуллик-ҳуқуқий масалалари билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Тожикистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарурат вазиятларда мамлакатимизнинг Душанбедаги элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +992-37-224-75-39, +992-37-228-99-03, +992-37-224-75-42.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг