Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТИВ Москвада комага тушиб қолган талабанинг ҳолатини назоратга олди

ТИВ Москвада комага тушиб қолган талабанинг ҳолатини назоратга олди

Фото: Google.com

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Москва шаҳридаги Л.А.Ворохобов номли 67-сон шаҳар клиник касалхонасининг реанимация бўлимида ётган Россия Халқлар дўстлиги университети талабаси, Ўзбекистон фуқароси Ў. Бахронов тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли талаба Ўлмасхон Бахронов Москва шаҳридаги касалхонага бурнидан қон оқиб борган ва бироз вақт ўтгач, одатий палатадан реанимация бўлимига олинган эди. Шундан сўнг у кома ҳолатига тушиб қолган.

Элчихона томонидан хабар қилинишича, вазият назоратга олинган. Элчихона ходимлари тиббиёт муассасасида бўлиб беморнинг яқинлари, муассаса раҳбарияти ва даволаётган шифокорлар билан учрашдилар, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига ташхисни аниқлаш ва муолажа ўтказишда қўшимча чоралар кўриш, жумладан мутахассисларни жалб қилиш илтимоси билан мурожаат қилдилар.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород вилояти, Брянск вилояти, Владимир вилояти, Воронеж вилояти, Иваново вилояти, Калуга вилояти, Кастрома вилояти, Курск вилояти, Липетск вилояти, Москва шаҳри, Москва вилояти, Орлов/Орёл вилояти, Рязан вилояти, Смоленск вилояти, Тамбов вилояти, Твер вилояти, Тула вилояти, Ярослав вилояти) ва Арманистон ҳудудидаги фуқароларимиз зарур вазиятларда Москва шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг