Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Фото: Xabar.uz

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Кадрлар бош бошқармаси хабар берди.

Подполковник Холиқов Азимжон Юсупович Бухоро вилояти ИИБ Ғиждувон тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Холиқов Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Сойибов Ўктамжон Ёриевич Бухоро вилояти ИИБ Вобкент тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ў.Сойибов Бухоро вилояти ИИБ Ғиждувон тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи в.б. лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Абрамов Жаҳонгир Эркинович Сирдарё вилояти ИИБ Боёвут тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ж.Абрамов Сирдарё вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг