Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистондаги ҳамюртларимизга мурожаат билан чиқди

Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистондаги ҳамюртларимизга мурожаат билан чиқди

Фото:«RT»

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Ҳиндистоннинг Бихар штати ва бошқа ҳудудларида қаттиқ ёмғирлар ёғиши ва уларнинг натижасида содир бўлган сув тошқинлари ва ўпирилишлар оқибатида минглаб одамлар хавфли ҳудуларни тарк этишга мажбур бўлдилар.

Мамлакат бўйича жами 110 дан ортиқ одам мазкур табиий офат қурбони бўлган. Одамларни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ҳамда мол-мулкидан айрилган фуқароларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ҳукумат томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда, дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Шу муносабат билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини табиий офат ҳудудларига вақтинчалик бормасликка чақиради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг