Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Tashkent City'га масжид керак эмасми? — блогер

Tashkent City'га масжид керак эмасми? — блогер

Орифжонбой масжиди. Аввалги кўриниши

Блогер Мусанниф Адҳам Тошкент марказида қурилаётган Tashkent City’даги масжид музейга айлантирилаётганидан ҳайрон қолаётганини билдирган.

«Tashkent City'га масжид керак эмасми? Ўзи шундоқ ҳам шаҳар марказидаги тарихий маҳалла йўқолди. Энди ҳеч бўлмаса масжидни масжид қилиб сақлаб қолиш керак эди. City'да яшайдиганлар ёхуд бу ердаги бизнес марказларига иш билан келадиган маҳаллию хорижий ишбилармонлар орасида намозхонлар ҳам бўлади ҳар ҳолда. Шундай экан, қуруқ музейдан кимга наф?», деб ёзган блогер.

Хабарларга кўра, тарихий Ўқчи ва Олмазор маҳаллари орасида жойлашган, ҳозирда Tashkent City ҳудудида қолиб кетган "Орифжонбой" масжиди музейга айлантирилмоқда. Блогер 2008 йил июнида шу масжидда бир неча марта намоз ўқиганини ёзган.

Орифжонбой масжиди. Ҳозирги кўриниши

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг Данғара туманидаги Саид Аҳмадхон Ҳожи масжиди, Учкўприк туманидаги Хўжа Муҳаммад Вале масжиди, Олтиариқ туманидаги Шоҳи Толиб масжидларини ёпишга буйруқ берган мажлисига ишора қилиб, "Ўзбекистонда масжидлар ёпилмайди, очилади", деб баёнот берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг