Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тасаввур қилинг, сиз — Билл Гейтссиз...

Тасаввур қилинг, сиз — Билл Гейтссиз...

Тасаввур қилинг, сиз — Билл Гейтссиз.

Умрингизнинг 30 йилини ва ишлаб топган 50 миллиард долларингизни инсонпарварлик ишларига сарфлагансиз. Қитъанинг қарийб ярим ҳудудини безгакдан ҳимояловчи тўрлар билан қоплаб, Жануби-Шарқий Осиёдаги юз минглаб инсонларнинг ҳаётини бевосита сақлаб қолгансиз. 40 миллион нафар болага полиомиелитга қарши вакцина сотиб олиб бериб, ривожланаётган мамлакатларда гўдаклар ўлимини камайтиргансиз. Сизнинг хайрия ишларингиз рўйхатида Khan академияси каби таълим платформаларини молиялаштириш ҳам борки, қанчадан-қанча инсонлар олий даражадаги таълимни бепул олишмоқда.

Хуллас, сиз пулингизнинг ярмини хайрия ишларига бердингиз. Васият ҳам битдингизки, қолган пулларингизнинг 90 фоизи эҳтиёжмандларга ёрдам учун жўнатилади. Бу сайёрада ҳаётни яхшилаш учун ҳеч бир инсон сизчалик елиб-югурмаганига ҳеч бир шубҳангиз йўқ.

Ва... Интернетга кирсангиз, миллионлаб кимсалар сиз улар учун ихтиро қилган компьютерларга кириб, болаларнинг қотили, ёвузларнинг ёвузи, инсониятнинг кушандаси деган мағзаваларни устингиздан ағдаришмоқда. Ҳаммасига IQ даражаси сабзавотникига тенг аллаким ютубга жойлаган ролик сабаб...

Тасаввур қилинг, сиз — Билл Гейтссиз...

«Пикабу»дан таржима қилинди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг