Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тарихдаги антиқа қоғоз пуллар (фото)

Тарихдаги антиқа қоғоз пуллар (фото)

100 миллион миллиард пенгё.

Фото: «Wikipedia»

Иккинчи жаҳон урушидан олдин Венгрия пенгёси қачонлардир қайд этилган энг юқори инфляция даражасига кўтарилган. Венгрияда 1946 йил 100 миллион миллиард пенгё банкнотаси пайдо бўлган. Агар буни рақамларда ифодалайдиган бўлсак, қуйидаги манзара келиб чиқади: 100 000 000 000 000 000 000 пенго.

Нарх-наво тахминан ҳар 15 соатда икки баравар ошган, шу боис 1946 йилнинг июлида Венгрия ҳукумати пенгёни бекор қилади ва уни форинт билан алмаштиради: бу пул ҳозирги кунгача Венгриянинг расмий пул бирлиги бўлиб сақланиб қолган.

Сиз юқорида кўриб турган банкнота чиндан ҳам шундай чиқарилган, лекин бу ҳолатида умуман муомалада бўлмаган.

Концлагер ва Қизил хоч

Мазкур банкноталарни нацистлар Чехиянинг собиқ Терезин шаҳри гарнизони ҳудудида, Огрже дарёси қирғоғида жойлашган Терезиенштадт концентрацион лагерига саёҳат қилиш учун яратишган.

Бу лагерни нацистлар «бошқаларга намуна бўладиган жой» деб ҳисоблашган — уни яҳудийлар билан яхши муносабатда эканига мисол тариқасида Қизил хоч ва бошқа халқаро ташкилот вакилларига намойиш этишган. У ерда синагога, маъруза заллари фаолият юритган, журналлар чиқарилган, спектакль ва кўргазмалар ташкил этилган.

10 ва 20 кронлик бу банкноталар оддий қоғозга чоп этилиб, Қизил хоч учун хўжакўрсинга чиқарилганди. Амалда ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган ва ҳеч қаерда ишлатилмаган.

Диктатор юзи кесиб олинган банкнота (Зоир)

1997 йил Африкадаги Зоир давлати (ҳозирги Конго Демократик республикаси)даги Жозеф Мобутунинг тоталитар тартиби ағдариб ташланди. Янги ҳукумат нақд пул етишмовчилигига дуч келгач эски 20 минглик зоир банкнотасидан вақтинча фойдаланишга қарор қилишди. Фақат ундаги диктаторни кесиб олиб ташлашган.

Юз триллион доллар (Зимбабве)

2009 йилнинг январида Зимбабве Резерв банки 100 триллион маҳаллий доллар қийматида банкнота чиқара бошлайди. Бу вақтга келиб дунё бўйича Зимбабведа инфляция даражаси энг юқори бўлган. Сиз кўриб турган банкнотани 300 АҚШ долларига алмаштириш мумкин эди.

2008 йилнинг июлида эса инфляция ақлбовар қилмас рақамларга етди — 231 миллион фоиз! Буханка нон 300 миллиард Зимбабве доллари турган.

Энг қадимий банкнота — 1380 й. (Хитой)

Бизга маълумки, қоғоз пулларнинг энг қадимийси Хитойга тегишли, у милодий 800-йилларда чиқарилган.

Сиз кўриб турган банкнота — ҳозирги кунга қадар сақланиб қолинганлар орасида энг қадимийси. У Амир Темур тириклиги пайтида, тахминан 1380 йилда чиқарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг