Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таниқли шоир Азим Суюн 72 ёшида вафот этди

Таниқли шоир Азим Суюн 72 ёшида вафот этди

Азим Суюн

Бугун, 9 март куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азим Суюн оламдан ўтди.

Атоқли шоир, маданият ва жамоат арбоби Азим Суюн (Суюнов Азимбай Алимович) 1948 йил 22 февралда Самарқанд вилоятига қарашли Накурт қишлоғида туғилган. Илк шеърий машқлари, мақолалари ўқувчилик кезларидаёқ  ёритила бошлади. Биринчи китоби «Менинг осмоним» (1978) ўттиз ёшида дунё юзини кўрди.

Шундан сўнг шоирнинг «Зарб» (1979), «Замин тақдири» (1981), «Хаёлот» (1984), «Зиё йўли» (1986), «Жавзо» (1987), «Олис тонглар» (1989), «Куйганим — суйганим» (1992), «Сарбадорлар» (1994), «Қора кўзинг сенинг» (1994), «Сайланма» (1997), «Ўзлик» (1999), «Шарқ хикмати» (2000), «Эй дўст» — шеърий қайирмалар (2005), «Ватан фасллари» (2007), «Муҳаббат ҳайратлари» (2009), «Андиз ўсган ерларда» (2012), «Эй дўст» — насрий қайирмалар (2014), «Навоийдан топдим» (2015), китоблари нашр этилди.

Азим Суюн ҳақсўз журналист-публицист сифатида ҳам танилганди. 1990-1993 йилларда «Халқ сўзи» газетасида бўлим муҳаррири, 1993-2002 йиллар «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталарида Бош муҳаррир, 2002 йилнинг феврал ойидан 2013 йилгача «Гулистон» журнали Бош муҳаррири лавозимларида ишлади.

Азим Суюн Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган Маданият ходими унвони билан тақдирлаган. Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати этиб сайланганди.

Шоирнинг охирати обод бўлсин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг