Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таниқли актёр Тоҳир Саидов МИБ ходимлари билан учрашди

Таниқли актёр Тоҳир Саидов МИБ ходимлари билан учрашди

Фото: МИБ

Бугун, 13 июль куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вакиллари, Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда жойларда аҳоли ва ёшларни табиий бойликларимизга нисбатан тежамкорона ҳамда эҳтиёткорона муносабатда бўлиши, улардаги энергия ресурсларига бўлган истеъмол маданиятини янада шакллантириш масалаларига тўхталди.

Сўзга чиққанлар истеъмол маданиятига ҳамма бирдек амал қилиши, моддий неъматларга айниқса, эҳтиёткорона ва оқилона фойдаланиш зарурлиги, бу ҳар бир фуқаронинг авваламбор конституциявий бурчи экани таъкидланди.

Бундай тадбирларни ташкил қилишдан асосий мақсад фуқароларимизга истеъмол маданиятини шакллантириш, энергия ресурсларини асраб-авайлаш ва ундан оқилона фойдаланиш, тўлов интизомига амал қилишга ундашдан иборатдир.

Тадбир якунида, йиғилиш иштирокчилари томонидан бу каби тадбирларни янада ҳамкорликда давом эттиришга келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг