Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тадбиркорнинг «уддабурон»лиги таъминотчи корхонага 150 млн.га тушди

Тадбиркорнинг «уддабурон»лиги таъминотчи корхонага 150 млн.га тушди

Бугун тадбиркорнинг мушугини пишт дейиш қийин. Шунақа бўлиш керак, аслида. Йўқни йўндириб, ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам фойда келтираётганларга ҳалал берилмаса, бас. Йўлини топиб кетаверади. Бироқ, тадбиркор нима иш қилмасин, қонун доирасида, бировга зарар етказмаслиги шарт.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Қашқадарё вилояти бошқармаси тезкор ходимлари Қарши туманидаги ресторанларнинг бирида (асосий фаолиятига аралашмаган ҳолда) энергия ресурслари ва сув таъминотидан фойдаланиши ҳолатини ўрганишаётганди. Қарашсаки, рестораннинг «CE 303» русумли электр энергияси сарфини ҳисоблаш ускунасига 50-60 кВт қувватли истеъмол қурилмалари ўрнатилган бўлсада,  кўрсаткич 2 соат давомида «қилт» этмаса-я?!   Бўлиши мумкинмас: ахир иссиқ кунда музлатгич-у совутгичлар  ғирриллаб ишлаб турган жойда кўрсатгич пирриллаб кетиши керакмасми?

Шубҳалар ускунасининг соз ёки носозлиги, ички механизмига масофавий бошқариш қурилмаси (пульт) ўрнатилган-ўрнатилмаганлигини аниқлашга туртки берди. Шу тариқа МИБнинг тезкор ходимлари таъминотчи корхона вакиллари ва истеъмолчи иштирокида далолатнома тузилиб, ҳисоблаш ускунаси ечиб олдилар.

Мутахассислар текширишсаки, электр ҳисоблагичнинг  муҳри қасддан бузилиб, ҳисоб схемаси фазаларига қўшимча қўлбола қурилма ўрнатилганлиги ошкор бўлди.

Шунга асосан, «Ўзэнергоинспекция» Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими ва «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖлар тадбиркорнинг 150 млн. 522 минг сўм зарар етказганлиги тўғрисида хулоса берди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг