Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Табиий газ ва электр энергияси нархи оширилмайди

Табиий газ ва электр энергияси нархи оширилмайди

2021 йил давомида табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмаслиги белгиланмоқда.

Депутат Расул Кушербаевнинг ёзишича, мазкур норма 2021 йил учун мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасида қайд этилган.

«Шунингдек, бугун Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида иштирок этган Бош вазир Абдулла Арипов ҳам буни тасдиқлаб, бу аҳоли учун енгиллик яратиш ва қўллаб-қувватлаш йўлида қилинаётганлигини билдириб ўтди.

Умид қиламизки, бу сифатга таъсир қилмайди», дейди депутат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг