Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёнинг узоқ тоғли қишлоғида 100 йил аввал қурилган масжид қайта очилди (фото)

Сурхондарёнинг узоқ тоғли қишлоғида 100 йил аввал қурилган масжид қайта очилди (фото)

Жорий йилнинг 2 июль куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида Бойсун тумани, «Инкабод» МФЙ, Омонхона қишлоғида жойлашган «Шайх Шамсиддин» жомеъ масжиди давлат рўйхатидан ўтказилди.

«Инкабод» МФЙ вилоят марказидан 150 км узоқ тоғли ҳудуд бўлиб, ҳудуддаги Омонхона, Қиякамар, Қизилтўлқин, Инкабод, Чорбоғ ва унга туташ бўлган Қиличбоғ, Даштиғоз қишлоқларида 3 000 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Мазкур ҳудудларда яшовчи аҳоли илгари диний ибодатларни амалга ошириш учун 15-20 км узоқликда бўлган туман марказидаги масжидга қатнашарди. «Омонхона» шифо масканига ташриф буюрувчи меҳмонлар ҳам диний ибодатларини амалга ошириш учун шунча йўл босишга мажбур бўларди.(«Омонхона» қишлоғида инсон жигари учун фойдали бўлган булоқ суви чиқади, йилига ўн мингдан ортиқ инсонлар ушбу ҳудудга ташриф буюришиб шифо топишади)

Энди эса бу муаммо ҳал этилди, ҳудуд аҳолиси ва меҳмонлар масжид очилишидан мамнундирлар.

«Шайх Шамсиддин» жомеъ масжиди шу ерлик аҳоли томонидан 1910 йилда ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, 1998 йилдан буён фаолият юритмасдан келаётган эди.

Ҳозирда ушбу масжид қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

Жорий йилнинг 5 июль куни масжидда илк жума намози ўқилиши режалатирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг