Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёликлар уйидан Қизил китобга киритилган ҳайвонлар топилди

Сурхондарёликлар уйидан Қизил китобга киритилган ҳайвонлар топилди

Фото: Телеграм/Ekologuz

Сурхондарё вилоятида икки фуқаронинг уйидан Қизил китобга киритилган Бухоро қўйи ва бўри топилди. Жониворлар Термиз ҳайвонот боғига жўнатилди.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ томонидан Шўрчи туманида истиқомат қилувчи икки фуқаронинг уйидан икки бош Бухоро қўйи ва бўри олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

«Жойилма» маҳалласида яшовчи фуқаронинг ўзи уйида Қизил китобга киритилган икки бош Бухоро қўйи сақланаётганини хабар қилган.

Бундан ташқари, туманнинг Хушчекка маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйида сақланаётган бир бош бўри кўнгилли равишда фуқародан олинган.

Уларнинг хавфсиз ва доимий назоратда бўлишини таъминлаш мақсадида жониворлар белгиланган тартибда Термиз ҳайвонот боғига топширилди.

Бухоро қўйи Ўзбекистон ва жаҳон Қизил китобига киритилган бўлиб, ушбу тур бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур ҳисобланади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг