Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ҳайдовчилар шикоятини ўрганиш учун телеграм bot ишга тушди

Сурхондарёда ҳайдовчилар шикоятини ўрганиш учун телеграм bot ишга тушди

Фото: «Xabar.uz»

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳайдовчилар билан яқиндан мулоқот қилиш, муаммоларини ҳал этиш ва мурожаатларини кўриб чиқиш учун ижтимоий тармоқларда иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи катта инспектори лейтенант А. Чориев «Xabar.uz»га маълумот бериб ўтди.

Жумладан 2019 йил 26 май куни Телеграм ижтимоий тармоғида илк маротаба Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБнинг расмий «@SURXONYPX_bot»и ишга туширилди.

Эндиликда йўл ҳаракати иштирокчилари, ЙҲХ соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларга, қийнаб келган муаммоли вазиятларга ушбу bot орқали соҳа мутахассисларидан қонуний, тўлиқ жавоб олиш имкониятига эга бўлишди. Бундан ташқари «@SURXONYPX_bot»ида мунтазам равишда, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги, юк ва йўловчи ташиш соҳасига оид қабул қилинаётган фармонлар, қарорларнинг мазмун моҳияти бўйича рукнлар, мақолалар эълон қилиб борилади.

Қолаверса йўл транспорт-ҳодисаларининг олдини олишни тарғиб этувчи махсус видороликлар bot аъзоларига намойиш этиб борилади. Ушбу ботга аъзо бўлиш қийин эмас, бор-йўғи телеграм месенджерида қидирув тугмасига «@SURXONYPX_bot» сўзини ёзиш кифоя, илова пайдо бўлади, «bot» устига босилиб у ердан ўзингизга керакли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

Сурхондарё вилояти миқёсида ЙҲХ ходимлари томонидан ушбу ботни тарғиб этувчи 250 дона елим қоғозларга тайёрланган маълумотномалар турли транспорт воситаларига елимланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг