Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда диний экстремистик оқимга кириб қолганлардан хабар олинди

Сурхондарёда диний экстремистик оқимга кириб қолганлардан хабар олинди

Сурхондарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Ш. Сатволдиев Шўрчи туманида бўлиб, диний экстремистик оқимларга алоқадорлиги туфайли жазони ижро этиш муассасаларида тегишли жазо муддатини ўтаб қайтган, ҳисобдан чиқарилган ва ҳисобда турган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 10 январдаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириғи ижроси доирасида ўтказилган учрашувда уларнинг оила аъзолари билан ҳам суҳбатлашиб, турмуш тарзи ва ижтимоий муаммоларини ўрганди. Тумандаги Зарбдор, Каттасавур, Совжиронбобо, Қўштегирмон, Бобур номли маҳаллаларда яшовчи ана шундай шахслар хонадонида ўтказилган мулоқотларда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи турли оқим ва гуруҳларга адашиб кириб қолган ҳамда ўз қилмишидан пушаймон бўлган шахсларнинг тўғри ҳаётга қайтишига Президентимиз катта ишонч билдирганини алоҳида таъкидлаб, улар учун барча шароитлар яратилганини қайд этди.

Хусусан, З. Акбаров, Э.Тўрахонов, Т.Қудратов Н.Эрматовлар оиласида ўтказилган суҳбатларда турмуш шароити ҳам ўрганилиб, зарур маслаҳатлар берди. Оилаларига ун, шакар, ёғ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Денов туманида ҳам худди шундай учрашув бўлиб ўтди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг