Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Божхона ходимига пора бераётган фуқаро жавобгарликка тортилди

Божхона ходимига пора бераётган фуқаро жавобгарликка тортилди

Фуқаро Ж.Ф. республикамизга хорижий автотранспорт воситаси ҳисобланган «Ласетти» автомашинасини олиб кирар экан, бу жараёнда мамлакатимиз ҳудудидан қайта олиб чиқиб кетиш мажбуриятини зиммасига олганди. Лекин автомашинани эҳтиёт қисмларга бўлаклаган ҳолда 1700 АҚШ долларига сотиб юборади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

Бундан бир неча йиллар муқаддам ёниб кетган бошқа бир «Ласетти» кузовини кўрсатган ҳолда давлат божхона хизмати органлари ходимларини ушбу автомашинанинг гўёки ёнғин оқибатида бутунлай ёниб кетганига ишонтиришга уринади.

Текширишда унинг содир этган ҳуқуқбузарлиги фош бўлгач, ишни «босди-босди» қилиш учун божхона ходимига 400 АҚШ доллари пора таклиф қилади.

Фуқаро божхона ходимига таклиф қилинган поранинг 300 АҚШ долларини бераётган вақтида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда  ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг