Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Хидиров Алишер Бўриевич Сурхондарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Хидиров 1982 йили Термиз туманида дунёга келган. 2004 йили Тошкент темир йўл муҳандислари институтини, 2009 йили Тошкент молия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – қурилиш муҳандиси, бухгалтерия ҳисоби, аудит.

Алишер Хидиров фаолияти давомида «Темирйўллойиҳа» акциядорлик жамияти техниги, муҳандиси, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти капитал қурилиш дирекцияси қурилиш бўйича муҳандис-технологи, «Ўзтемирйўлмаштаъмир» шўъба корхонаси ҳисобчиси, қурилиш бўлими муҳандис-технологи, «Ўзтемирйўлконтейнер» акциядорлик жамияти қурилиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

Бунга қадар 2015 йилдан Касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги «Kasaba qurilish taʼmir» шўъба корхонаси директори вазифасида фаолият юритаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг