Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 254 миллион сўмлик ноқонуний сотилаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари аниқланди

Тошкентда 254 миллион сўмлик ноқонуний сотилаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари аниқланди

Фото:«Nuz.uz»

Жорий йилнинг январь ойида Тошкентда ўтказилган текширувларда жами 254 миллион 300 минг сўмлик акциз маркаси мавжуд бўлмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси, Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди. 

Жумладан, пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган савдо дўконида ўтказилган профилактик тадбир жараёнида акциз маркаси мавжуд бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 11 турдаги 2 миллион 99 минг сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилган.

Худди шунингдек, Яккасарой туманида хорижда ишлаб чиқарилган 97 турдаги, умумий қиймати 124 миллион 624 минг сўмлик акциз маркасиз алкоголь ва 19 турдаги 5 миллион 526 минг сўмлик тамаки маҳсулотлари ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги маълум бўлган.

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати бу каби профилактик тадбирлар давом эттирилишини билдирган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг