Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нега соппа-соғ одамга ўлим хавф солади? Тадқиқотчилар сирни топгандек бўлишди

Нега соппа-соғ одамга ўлим хавф солади? Тадқиқотчилар сирни топгандек бўлишди

Фото: «Spordimeditsiini SA»

Америка олимлари (Массачусетс технология институти ҳамда Гарвард университети ҳамкорликда) соғлом одамларнинг кутилмаганда ўлим топиши сирини топиш томон муҳим қадам ташлашди, дейилади «MedicalXpress»да чоп этилган тадқиқотда.

Хабарларга кўра, ҳар йили соппа-соғ, умри давомида ҳеч қачон юрак-қон томир касалликлари билан оғримаган тахминан 220 минг нафар инсон фавқулодда ўлим топади. Бунинг сири нимада?

Олимларнинг фикрича, сир ДНКда яширинган бўлиши мумкин.

Фавқулодда ўлимга оид 600 та ҳолат таҳлил қилинди. ДНКнинг барча аниқланган вариантлари кўриб чиқилди ва шундан 15 таси клиник муҳим патоген вариант сифатида таснифланди.

Шундан сўнг олимлар ўрта ёшли 4525 нафар киши устида фавқулодда ўлим рискини аниқлашга киришиб, 41 нафарида (бу тахминан 0,9 фоиз) ўша патоген вариант мавжудлигини аниқлашди.

«Бу кашфиёт генетик тестдан ўтказиш кутилмаганда ўлим топиш хавфига рўпара келиши мумкин бўлган инсонларни олдиндан аниқлаш мумкинлигини кўрсатади», — деди тиббиёт фанлари доктори, кардиолог Амит В.Хера.

Генетик омиллар касаллик хавфига қандай таъсир ўтказишини билиш учун тадқиқотчилар айрим Америка шифохоналарини ўз дастурларига қўшишди. Олимлар беморларни ўрганишади ва «хавф остидаги» беморлар учун индивидуал профилактик дастурлар ишлаб чиқишни режалаштиришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг