Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сирдарёда ағанаган «Исузу» автобусидаги жабрланганлар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сирдарёда ағанаган «Исузу» автобусидаги жабрланганлар ҳақида маълумот берди

Фото: Сирдарё хабарлари

Шу йилнинг 11 июлида Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани М-34 трасса йўлида ҳаракатланаётган «Исузу» автобуси йўлдан чиқиб кетиб, автоҳалокат содир бўлгани хусусида хабар берилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳодиса оқибатида жабрланганлар аҳволи хусусида маълумот берди. 

Натижада 16 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. Беморларга зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг 9 нафари Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилоят филиалига ётқизилган, 7 нафарига эса жароҳати енгил бўлганлиги сабаб амбулатор шароитда тиббий ёрдам кўрсатилган. Вафот этган беморлар йўқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳалокат оқибатида жабрланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор гуруҳ тузилди.  Айни пайтда малакали жарроҳ, нейрожарроҳ, травматолог, ортопед, реаниматолог-анестезиолог, невролог каби шифокорлар марказнинг Сирдарё вилоят филиалидаги беморлар ҳаёти учун курашмоқда.

Шунингдек, улар учун зарур тиббий дори-дармон ва тиббий воситалар етказиб берилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг