Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жамбилда жабрланганлар алоҳида назоратда, бир бемор муваффақиятли операция қилинди

Жамбилда жабрланганлар алоҳида назоратда, бир бемор муваффақиятли операция қилинди

Аввал хабар қилинганидек, шу йилнинг 20 апрель куни тонгги соат 05:09 да Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Кордай туманидаги «Чимкент- Олма-ота» трассасининг 181 километрида автобус иштирокида йўл транспорт ҳодисаси рўй бериши оқибатида 11 киши ҳалок бўлган эди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганларнинг 3 нафари ҳамюртларимиз бўлиб, 13 нафари турли даражада жароҳатланган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жабрланганларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш ва юртимизга олиб келиш бўйича берган топшириғига кўра, хукумат комиссияси  тузилиб, махсус самолёт ажратилди. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жароҳатланган ҳамюртларимиз ушбу бортдда мамлакатимизга олиб келинди. Авиаборт билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори бошчилигидаги шифокорлар гуруҳи ҳам етиб борди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Илмий марказ директори Козим Маҳкамовнинг маълум қилишича, шифокорлар гуруҳи Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан жароҳатланганларни авиабортга чиқаргач, бортнинг ўзида улар саломатлиги қайта текширувдан ўтказилган. Керакли муолажалар зудлик билан бажарилган. Ўзбекистонда уларни махсус жиҳозланган «Тез тиббий ёрдам» автомашиналари кутиб олган ва беморлар зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етказилган. 

Вазирлик хабарига кўра, жароҳатланганлар орасида қорақалпоғистонлик 34 ёшли Омирбек Хайтбаевнинг  жароҳати оғир эди. Шифокорларнинг уринишлари натижасида Омирбек Ҳайтбаевда мураккаб жарроҳлик операцияси муваффақиятли ўтказилди. Ҳозир бемор ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Ҳозирда юртимизга келтирилган фуқароларимизга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида малакали тиббий-жарроҳлик муолажалари кўрсатилмоқда. 20 апрель соат 12:00 гача уларнинг  икки нафарига мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилган бўлса, айни пайтда  яна 3 нафар бемор операция столига олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг