Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Соч оқариши аслида қандай  жараённинг белгиси саналади?

Соч оқариши аслида қандай  жараённинг белгиси саналади?

Фото:«Deskgram»

Америкалик олимлар соч оқариши ва инсон организмининг умумий ҳолати ўртасида алоқа борлигини исботлади, деб ёзмоқда «Фармэксперт».

Маълум бўлишича, оқарган сочлар мустаҳкам саломатлик кўрсаткичи экан. Фақат сочларнинг 30 ёшгача оқариш ҳолати бундан мустасно.

Бу борада олиб борилган тадқиқот давомида олимлар, агар организмда жиддий бузилишлар бўлмаса, унда сочлар 50-55 ёшларга оқаришини аниқлади. Демак, оқ сочлар пайдо бўлиши туфайли хафа бўлишга ўрин йўқ – бу организм тўғри ишлаётганининг белгиси ҳисобланади.

Шу ўринда, одамда оқ сочларнинг пайдо бўлиши ҳужайра ичидаги муҳим антиоксидантлардан бири – глутатион моддаси миқдорининг кўплиги билан боғлиқ эканини қайд этиш лозим. Агар ушбу модда етишмовчилиги мавжуд бўлса, унда организмдаги қариш жараёнлари тезлашади.

Ушбу маълумотдан келиб чиққан ҳолда мутахассислар оқ сочлар – яхши саломатлик белгиси, деган хулосага келди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг