Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда тунги ёнғинда бир оиланинг 6 аъзоси вафот этди

Сирдарёда тунги ёнғинда бир оиланинг 6 аъзоси вафот этди

Сирдарё вилояти, Сардоба шаҳарчасидаги ёнғинда олти киши вафот этди. Бу ҳақда ФВВ томонидан хабар берилган.

Бугун, 17 феврал куни соат 02:40да Сирдарё вилояти Оқолтин тумани, Сардоба шаҳарчаси, «Кўркам диёр» МФЙ, Робот кўчасидаги 3-уй, 1-хонадонда ёнғин келиб чиққан. Ёнғин натижасида уйнинг кириш йўлаги ва ётоқхонасининг 40 кв.м майдонидаги уй жихозлари ёнган.

Ёнғин соат 03:00да ўраб олиниб, соат 03:45да ўчирилган. Аянчлиси, бунинг оқибатида ушбу уйдаги 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Вафот этган фуқаролар: Б.З. 1972 й.т. (уй эгаси), Н.Х., 1976 й.т. (турмуш ўртоғи), О.Ш., 1996 й.т. (қизи), О.Д., 2006 й.т. (қизи),О.А., 2010 й.т. (ўғли), Н.Н., 2018 й.т. (набираси).

Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, вилоят ФВБ, ИИБ, прокуратура, туман ФВБ, ССБ ходимлари, ИИБ тергов тезкор гуруҳи ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг