Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда маст йўловчи ЙПХ ходимларини уриб, жароҳат етказди

Сирдарёда маст йўловчи ЙПХ ходимларини уриб, жароҳат етказди

Фото:«Xabar.uz»

20 январь куни Сирдарё вилояти Сирдарё шаҳрида туман ИИБ ЙҲХБ ЙПХГ катта инспекторлари Э. Парманов, С.Файзиев ҳамда ЙПХ ходими Ф.Алимбаевлар мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича рейд олиб бораётган бўлган.

Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида яшовчи Жамолиддин Хамроев «Нексия»  автомобилни хужжатларсиз бошқариб, ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, ҳаракатни давом эттирган.

Шундан сўнг, ЙПХ катта инспектори Э.Пармонов ЙПХ инспекторлари С.Файзиев ва Ф.Алимбаевлар билан биргаликда «Нексия» автомобилини кузатиб боришган. Улар тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган транспорт воситасини Сирдарё шаҳар, Янги ҳаёт маҳалласида тўхтатиб, ҳайдовчидан хужжатларни тақдим этишини сўрашган.

Ҳайдовчи Ж.Хамроев бошқариш ҳуқуқини берувчи хужжатлари йўқлигини маълум қилган вақтида, «Нексия» автомобили йўловчиси 1996 йилда туғилган Панжиев Жахонгир тиззаси билан хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ инспектори Э.Пармоновнинг қорин қисмига тепиб, кўкрак нишонини юлиб олган.

Шунингдек, ЙПХ инспектори сержант С.Файзиев фуқаро Ж.Панжиевни тинчлантирмоқчи бўлган вақтида, унга ҳам фаол қаршилик кўрсатиб, унинг ҳам кўкрак нишонини юлиб олиб, бармоғини қайириб синдирган. ЙПХ инспекторлари фуқаролар Ж.Панжиев ва Ж.Хамраевларни шахсига аниқлик киритиш ва қонуний чора кўриш мақсадида Сирдарё тумани ИИБга олиб келишган вақтида, фуқаро Ж.Панжиев ўзининг ҳуқуқбузарлигини яна давом эттириб, Ф.Алимбоевнинг юз қисмига бир маротаба калласи билан уриб, тан жароҳати етказган.

Фуқаро Ж.Панжиевни алкотестор кўригидан ўтказилганда, маст эканлиги аниқланган.

Ҳозирда бодикамералар хотиралари текширилиб, Сирдарё туман прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг