Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда 5 муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан семинар ўтказилди

Сирдарёда 5 муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан семинар ўтказилди

Сардоба туман ҳокими Абдуазим Хидиров «QR-код» орқали мобил телефонига китоб юклаб олмоқда.

Сардоба туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан «Беш устувор ташаббус – маънавий етук баркамол шахс кафолати» мавзусида вилоят кўргазмали тўгараклар семинари ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари топшириқларини ўз вақтида бажариш ва кўтарилган 5 та устувор йўналиш бўйича Сардоба туманида ҳам бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилоятида биринчи бўлиб, Сардоба тумани мактабларида ўқувчилар учун электрон китоблар «QR-код» орқали мобил телефонга юклаб олиш имконияти яратилди. Эндиликда туман ёшлари ZiyoNET таълим тармоғидаги мавжуд кўплаб электрон китобларни – «QR-код» орқали мобил телефонига юклаб олганида, PDF форматида автоматик равишда очилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг