Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда 30 йилдан буён кўришмаган ака-ука дийдорлашди

Сирдарёда 30 йилдан буён кўришмаган ака-ука дийдорлашди

Фото: Сирдарё вилоят халқ қабулхонаси

Жорий йилнинг 15 май куни фуқаро ўзини Алиев Солижон Азимович деб таништириб, қариндош уруғларини 30 йилдан бери кўрмаганлиги, шу боис Сирдарё туман Халқ қабулхонасига Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яқин қариндошларини топиб беришни илтимос қилиб мурожаат қилиб келган. Бу ҳақда Сирдарё туман халқ қабулхонаси мутахассиси Асқарали Ғайратов хабар берди.

У билан ўтказилган суҳбат давомида унинг ёнида хеч қандай шахсини тасдиқловчи хужжати йўқлиги, мавжуд хужжатлари хаммаси йўқолганлигини билдирди.

Ушбу фуқаро муқум турар жойга эга бўлмасдан туриб, Сирдарё туманида кўча-кўйда дуч келган жойда ётиб, кундалик турмуши учун кўчаларда елим сув идишларини йиғиб топшириб юрган.

Шундан сўнг Сирдарё туман Халқ қабулхонаси орқали Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани Халқ қабулхонасига мурожаат қилиниб, уларнинг ёрдамида фуқаро С. Алиевнинг яқин қариндошлари топиб берилди.

Жорий йилнинг 18 май куни фуқаро С. Алиевни Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани Озод МФЙда яшовчи унинг акаси Алиев Содиқжон ва укаси Алиев Ойбекжонга Сирдарё туман Халқ қабулхонаси биносида юзлаштириб, уларнинг қарамоғига топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг