Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шуҳрат Ғаниев тадбиркорнинг онасига «Малибу» совға қилди

Шуҳрат Ғаниев тадбиркорнинг онасига «Малибу» совға қилди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев Қўштепа туманидаги «FERGANA GLOBAL TEXTILE» МЧЖ раҳбари Мўминжон Раззоқовнинг онаси Ҳовахон Мадаминовага ватанимиз равнақи, халқ фаровонлиги йўлида фидойилик кўрсатган фарзанд тарбиялагани учун ташаккурнома билдирди ва «Малибу» автомашинасини совға қилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Пахта тайёрлаш йиллик режасини мамлакатда биринчилардан бажарган Қўштепа тумани деҳқонлари бугунгача режадаги 19900 тонна ўрнига 21700 тоннадан зиёд пахта хирмонини уюшга эришганлар. Бунда «FERGANA GLOBAL TEXTILE» МЧЖ ва унинг раҳбари Мўминжон Раззоқовнинг ҳиссаси катта. Кластер усулида пахта етиштирган қўштепалик деҳқонни «FERGANA GLOBAL TEXTILE» МЧЖ эрта баҳордан зарур техник воситалар, етарли миқдорда кимёвий ва минерал ўғит, биологик ишлов бериш воситалари билан ўз вақтида таъминлаб турди, дейилади хабарда.

Агар илгари фермер хўжаликлари иш юритишда банк кредитига боғлиқ бўлган бўлса, энди бу вазифани кластер ташкилотчиси ўз зиммасига олди. Айниқса, етиштирган пахтани йиғиб териб олиш чоғида катта ташкилотчилик кўрсатди. Кунлик иш ҳақи тўлаш тизими ташкил этилди. Натижада гарчи Қўштепа тумани бугунгача режани 110 фоизга бажарган бўлсада, даладаги ҳосилни тўлиқ йиғиб олгач, яна камида 10 фоизлик ўсишга эришиши кутиляпти.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг