Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шуҳратбек Абдураҳмонов профилактика нозирлари сонини кўпайтиришни таклиф қилди

Шуҳратбек Абдураҳмонов профилактика нозирлари сонини кўпайтиришни таклиф қилди

Фото: «Xabar.uz»

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактик ҳолати тўғрисидаги 2019 йил якуни бўйича ахборотини танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди.

«Xabar.uz» мухбирининг маълум қилишича, муҳокама давомида Андижон вилоят ҳокими, сенатор Шуҳратбек Абдураҳмонов тизимдаги ишлар юзасидан ўзининг бир қатор таклифларини билдириб ўтган.

«Қарс икки қўлдан чиқади. Бугун мен таклиф қилмоқчиман. Айбдор қилиш осон, лекин буларни ҳам шароитини тушуниш керак. Андижон мисолида вилоятда салкам 1000 та маҳалла бор, 550 та профилактик нозири фаолият кўрсатади. Айрим профилактик нозирларининг жисмоний жиҳатдан минглаб хонадонлар билан ишлашда улгурмайди. Лекин биз улардан талабни қаттиқ қиляпмиз. Таклифим уларнинг штатлар сонини ошириш бўйича Молия вазирлиги ўрганиб чиқса» деди Ш.Абдураҳмонов.

Шунингдек, Андижон вилояти ҳокими ялпи мажлисда рад этилган қонунга ҳам муносабат билдирди.

«Бугун битта қонунни бекор қилдик. Назаримда, қонун ишлаб чиқарувчиларда дунё тажрибасида деб жуда кўп қонунларни шундайлигича олиб қўйиляпти. Ваҳоланки, бизни миллатимиз, минталитетимизга эътибор қаратилмаяптими деган хулоса келиб чиқяпти», қайд этган ҳоким.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг