Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шахсга доир маълумот? Фуқаролар уни беришни рад қилганда, сабабини кўрсатмаслик ҳуқуқига эга бўлади

Шахсга доир маълумот? Фуқаролар уни беришни рад қилганда, сабабини кўрсатмаслик ҳуқуқига эга бўлади

Фото: «Nuz.uz»

Куни кеча Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишларда кўриб чиқиб қабул қилдик, деб хабар бермоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев «Telegram»даги каналида.

Қонун лойиҳасига кўра, шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази белгиланди. Ушбу орган бир қатор вазифаларни амалга оширади. Хусусан:

  • шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритади;
  • шахсга доир маълумотлар базаси Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради;
  • шахсга доир маълумотларнинг зарур ҳимоя қилинганлик даражасини белгилайди;
  • шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишларини бартараф қилиш ҳақида жисмоний ва юридик шахслар ижро этиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритади.

Шахсга доир маълумотлар деганда «жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот» тушунилмоқда.

Қонун кучга кириши билан мулкдор, оператор ва учинчи шахс фуқаронинг шахсига доир маълумотларини етарли даражада ҳимоя қилишни бўйнига олган ҳолда ва нима учун фодаланмоқчи эканлиги ҳақидаги мақсадни ошкор қилиб, фақат ўша мақсад учун бундай маълумотлардан фойдаланиши мумкин бўлади. Масалан, сизнинг паспорт олиш учун берган маълумотларингизни ер олиш, кадастр қилиш, никоҳдан ўтиш, сайловчилар рўйхатига киритиш, ўқишга юбориш, диплом бериш, гувоҳнома тайёрлаш каби ишларга Сизнинг рухсатингизсиз фойдаланиш мумкин эмас. Агар шу мақсадда фойдаланиш зарурати пайдо бўлса, албатта, Сизга бу ҳақида маълум қилиниб, розилигингиз олиниши шарт.

Шахсга доир маълумотларни давлат бошқаруви органларига тақдим этиш бепул асосда амалга оширилади.

Қонун лойиҳага кўра субъект, яъни сиз-у биз ўзимизнинг шахсга доир маълумотларимизни тақдим этишни рад қилган тақдиримизда, рад қилиш сабабларини кўрсатмаслик ҳуқуқига эгамиз, дея изоҳлади депутат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг