Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкатжон Раҳимов янги иш жойида таништирилди

Шавкатжон Раҳимов янги иш жойида таништирилди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Бош прокурор ўринбосарлигидан кетган Шавкатжон Раҳимов Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди.

У бугун, 29 сентябрь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда вилоятнинг янги прокурори сифатида таништирилган.

Аввалроқ Шавкатжон Раҳимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Салом Самадов бир ой муқаддам Қашқадарё вилоят прокурори этиб тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг