Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев уйидан 400 минг доллар чиққан божхоначи ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев уйидан 400 минг доллар чиққан божхоначи ҳақида гапирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида олимлар ва ёш тадқиқотчилар билан бўлиб ўтган учрашувда коррупцияга қарши кураш масаласи ўта долзаб ва жиддийлигига тўхталаркан, Ўзбекистондаги божхона постларидан бирининг раҳбари содир этган қонунга зид ҳаракатлар ҳақида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё».

Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ўтказилган чора-тадбирлар вақтида «бир кичкина божхона пости раҳбари»нинг уйидан 400 минг доллар пул чиққан.

«Дунё ҳамжамияти бизни тан олсин деб шунча ҳаракат қилиб ётибмиз, битта постнинг бошлиғи эса 400 минг доллар ўғирлаб турса — нима бўлади?», — дея савол қўйган шу ҳолат юзасидан давлат раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг