Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент блогер ва журналистлар билан селфи тушди (фото+видео)

Президент блогер ва журналистлар билан селфи тушди (фото+видео)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев айни вақтда Самарқандда бўлиб турибди. Бир неча дақиқалар муқаддам Президент блогерлар билан учрашди.

Учрашув давомида ҳуқуқшунос-блогер Хушнуд Худойбердиев Президентга миннатдорчилик билдирди.

— Ҳали бирор марта Ўзбекистонда блогерларга бундай имкониятлар берилмаган эди. Нафақат ижтимоий, балки таълим, сиёсат ва бошқа соҳаларда ҳам катта имкониятлар бериляпти.

Ҳозир мана юзлаб блогерлар билан суҳбатда бўлдик, ҳамма сиздан жуда миннатдор. Бунда сизнинг ҳиссангиз жуда катта.

Хорижий дўстларимиз ва маҳаллий блогерлар номидан сизга миннатдорчилик изҳор қиламан, — дейди Хушнуд Худойбердиев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг