Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев «Meridian» тиббиёт марказида яратилган шароитлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев «Meridian» тиббиёт марказида яратилган шароитлар билан танишди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги «Meridian» тиббиёт марказида яратилган шароитлар билан танишди.

Маълумотга кўра, Фарғона вилоятида хусусий тиббиёт муассасалари сони 720 тани ташкил этади — «Meridian» шулардан бири.

2021 йил декабрда фойдаланишга топширилган клиника замонавий ташхис ва даволаш хизматлари кўрсатиб келмоқда. Замонавий ускуналар Германия, Жанубий Корея, Япония ва Хитойдан келтирилган. Шифохона 120 та стационар ўринга, йилига 2 мингта жарроҳлик амалиётини ўтказиш қувватига эга.

Эътиборлиси, ўтган йили тиббиёт маркази ҳузурида университет ҳам очилди. Ҳозир 600 нафар талаба ўқимоқда, уларга чет эллик ўқитувчилар сабоқ бермоқда. Талабалар тиббиёт марказида амалиёт ўтайди.

Шу тариқа бу муассаса замонавий клиникалар, ташхис марказлари, лабораториялар ва университетни ўзида бирлаштирган тиббиёт кластерига айланди.

Шавкат Мирзиёев шифокорлар билан суҳбатлашди.

«Хусусий тиббиётга шароит яратганимиз ўзини оқлади, буни аҳоли қабул қилди. Чунки одамларимиз яхши яшашга интиляпти, ўз соғлиғига қараяпти. Аҳоли даромадини ошириш бўйича қилаётган ҳамма ҳаракатларимиз аслида шунинг учун — халқимизнинг соғлом ва фаровон яшаши учун», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президентга клиниканинг интервенцион кардиология, кардиохирургия, трансплантология, радиологияни йўлга қўйиш борасидаги лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг