Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шарқона ва меъморий гўзаллик. Зомин дехқон бозорига фотонигоҳ

Шарқона ва меъморий гўзаллик. Зомин дехқон бозорига фотонигоҳ

Фото: Ўзмиллийбанк матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан 2019 йил 1 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги «Зомин» деҳқон бозорида зоминликлар ва меҳмонлар учун очилиш маросими ташкил этилди.

«Халқнинг қандай яшаётганини билмоқчи бўлсанг бозорини кўр», дейди доно халқимиз. Бу бежиз эмас. Зеро, турмушимизни бозорларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Негаки, бозорларимиз шунчаки, савдо-сотиқ ишларини амалга оширадиган маскан бўлиб қолмай, азалдан халқ фаровонлиги ва турмуш тарзини намоён этувчи ўзига хос ижтимоий-иқтисодий марказлардан бири саналган. Бир сўз билан айтганда, бозорлар халқ фаровонлигининг ифодасидир. Бугун юртимиз бозорларида бўлган ва ободликни кузатган ҳар бир инсон қалбидан ана шу фикрлар ўтиши шубҳасиз.

«Халқимиз эртага ёки яқин келажакда эмас, бугун яхши яшашга ҳар томонлама муносибдир!» Шу маънода Жиззах вилоятининг Зомин туманида кўлами жаҳатидан салмоқли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари қизғин олиб борилаяптики, буларнинг ҳар бири юртдошларимиз ҳаётида ўчмас из қолдирмоқда. Энг азиз ва улуғ байрам кунларида замонавий кўринишдаги «Зомин» деҳқон бозорининг фойдаланишга топширилиши туман аҳли учун ўзига хос байрам туҳфаси бўлди.

Эътиборлиси, мажмуа шарқона ва миллий меъморлик анъаналарининг нодир намуналарини ўзида мужассам этгани ҳолда, замонавий савдо мажмуалари шаклида мукаммал реконструкция, сотувчи ва харидорларга қулай шароит яратиш, савдо хизмати сифатини яхшилаш орқали савдо-бозор инфратузилмасини янада шакллантиришда алоҳида кўринишга эга бўлди.

Умумий майдони 1,2 гектардан иборат мазкур деҳқон бозори қисқа фурсатларда бунёд этилиб, унинг қурилишига Ўзбекистон Миллий банкининг 25 миллиард сўмлик маблағлари йўналтирилди. 500 та савдо растасига эга замонавий типдаги янги бозорда сотувчи ва харидорлар учун барча қулайликлар яратилган. Жумладан, нон маҳсулотлари, ҳўл мевалар, қуруқ мевалар, гуруч ва дуккакли маҳсулотлар бўлимларидаги савдо расталаридан ўрин олган маҳсулотлар дастурхонларимиз тўкинлиги ва фаровон турмушимиздан далолат беради. Бозор ҳудудида тадбиркорлар учун Ўзбекистон Миллий банкнинг махсус шохобчаси ташкил этилганлиги ҳудуддаги тадбиркорлар имкониятларини янада ошириши билан ҳам аҳамиятлидир.

Илк кунданоқ сотувчию харидорлар билан гавжум бўлган деҳқон бозори сархил мевалар, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари билан янада файзли ва баракали бўлди. Бу ерда тадбиркорларга хизмат кўрсатиш сифати, харидорларга яратилган кулайликлар ҳам эътибордан четда қолмаган.

Аввалом бор, буларнинг барчаси ҳурматли Президентимиз томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларининг натижасидир. Чунки халқ фаровонлиги йўлида юртимизда бунёдкорлик ишларини ортиб бораётгани барчага сир эмас. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки халқимизнинг турмуш тарзида қулайликлар яратиш борасида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг