Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шаҳар шовқини қандай касалликларни келтириб чиқаради?

Шаҳар шовқини қандай касалликларни келтириб чиқаради?

Шаҳар шовқинининг доимий равишда ошиб бораётган даражаси инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда, деди Россияда И.И. Мечников номидаги Шимолий-Ғарбий давлат тиббиёт университетининг коммунал гигиена кафедраси мудири Кирилл Фридман.

Унинг сўзларига кўра, одамлар шаҳар шовқинига тез мослашади. Унинг организм, бинолар, кўприклар ва ёдгорликларга қанчалик таъсир қилишини хаёлларига ҳам келтиришмайди. Одатдаги кўрсаткичлар даражасининг ўзгаришларини шаҳар аҳолиси унчалик сезмайди. Шу билан бирга, шовқин электромагнит ва радиация чиқиндилари билан бирга атроф-муҳитни ифлослантирувчи омиллардан бири саналади.

Экспертнинг таъкидлашича, доимий юқори шовқин даражаси фақатгина эшитиш аъзоларига таҳдид солмайди.

«Aсаб тизими орқали доимий шовқин таъсири неврозларни, нобарқарор руҳий ҳолатни келтириб чиқаради», – шифокор шовқиндан келиб чиқадиган касалликларни санаб ўтди.

Бу юрак-қон томир касалликлари, гипертензия ва ҳатто миокард инфарктига олиб келиши мумкин.

Шовқиннинг асосий манбаи шаҳар транспортидир. Мисол учун, Санкт-Петербург марказида ҳатто автомобиллар унчалик кўп юрмайдиган кўчаларда ҳам шовқин даражаси кунлик меъёрдан 20 децибелга ортиқдир. Мутахассиснинг изоҳлашича, гап тарихий биноларнинг ўзига хос хусусиятларида. Биноларнинг яқин жойлашиши туфайли товуш тебранишлари яна-да кучаяди.

Шифокорлар шовқинли жойлардан иложи борича қочишни тавсия этади. Квартираларда товушни сусайтирувчи воситалардан фойдаланиш лозим. Шу билан бирга, ҳовлилар орқали ҳар куни пиёда юришни режалаштириш даркор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг