Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сергели тумани номини ўзгартириш таклиф қилинмокда

Сергели тумани номини ўзгартириш таклиф қилинмокда

Фото:«Xabar.uz»

«Адолат» СДПдан депутатликка номзод Рустам Умаров Сергели туманининг номини ўзгартиришни таклиф қилди.

У туманга «Истиқбол» тумани деб ном беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламоқда.

Номзоднинг фикрича бунга асос туманинг номи асл номидан ўзгариб кетганлиги, Сирғали эмас, балки Сергели деб юритилиши, оммавий ахборот воситалари туман номини кўпинча Сергели деб юритиши, автобусларда, плакатларда туман номи Сергели деб ёзилиши хато-камчиликлар эканлиги бунга асос саналади.

У мана шу камчиликларни инобатга олиб, туман номини янгича дунёқараш ва ўзгаришларнинг негизи бўлиши керак деган фикрни илгари сурган.

«Сергели асли номи билан Сирғали ота тумани номи руслашиб кетган туман номини ўзгартириш масаласини ва ҳозирги замонавий даврга муносиб ном беришни таклиф бераман. Ушбу туманга «Истиқбол» тумани деб ном беришни мақсадга мувофиқ деб биламан», — дейди номзод ўз таклифида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг