Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сенаторга мурожаатдан сўнг маҳаллада қандай ўзгаришлар бўлди?

Сенаторга мурожаатдан сўнг маҳаллада қандай ўзгаришлар бўлди?

Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани «Нелоба» маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли узоқ йиллардан бери янги трансформаторга эҳтиёжи борлиги сабаб турли жойларга қайта-қайта мурожаат қилиб келишган. Аммо, ушбу мурожаат ўз ечимини топмаган.

Маҳалла аҳли мазкур масала юзасидан Сенати аъзоси Абдуғани Сангиновга сайёр қабулда мурожаат қилган эди. Сенатор томонидан бу мурожаат ижобий ҳал этиб берилди. Ўрганишда маҳалла аҳолисига ҳозирги кунда 7 дона бетон устун ҳамда 160 КВтлик трансформаторни кучланиши каттароқ бўлганига эҳтиёжлари мавжудлиги аниқланди.

2020 йил 4 март куни ушбу масалалар бўйича 7 дона бетон устун, 7 дона траурс, 28 дона изолятор, 1500 метр сим ва 160 КВтлик трансформатор ўрнига 250 КВт кучланишли янги трансформатор ўрнатилиб, электр тармоққа уланиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, туман аҳолисини узлуксиз электр токи билан таъминлаш учун Дўстлик маҳалласига 5 дона бетон устун, 4 дона траурс, 16 дона изолятор, 1500 метр сим ва 250 КВт кучланишли янги трансформатор ўрнатилиб, электр тармоққа уланиб, фойдаланишга топширилди.

Теракзор маҳалласига 10 дона бетон устун, 3000 метр сим ва янги трансформатор ўрнатиб берилди.

Туман аҳолисини узлуксиз электр токи билан таъминлаш учун Дўстлик маҳалласига 5 дона бетон устун, 4 дона траурс, 16 дона изолятор, 1500 метр AS-35 маркали сим ва 250 КВТ кучланишли янги трансформатор ўрнатилиб тармоққа улаб фойдаланишга топширилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг