Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сенат ялпи мажлиси бугун ўз ишини давом эттиради

Сенат ялпи мажлиси бугун ўз ишини давом эттиради

Фото: Сенат матбуот хизмати

Бугун – 24 август куни Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттиради.

Кеча очилган ялпи мажлис биринчи иш кунида беш масала кўриб чиқилди. Мажлис кун тартибига киритилган 16 қонундан учтаси, яъни «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида», «Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида», «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлар маъқулланди.

«Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги қонунни маъқуллаш эса рад этилди.

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил иккинчи чорагидаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.

Ялпи мажлис иккинчи иш кунида қатор қонунлар ва ички ишлар, ташқи ишлар вазири, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ахборотлари эшитилиши ҳамда Сенат ваколатига кирадиган бошқа масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг