Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сенат қўмитасининг номи ўзгарди

Сенат қўмитасининг номи ўзгарди

Фото: «ЎзА»

Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси дея юритилади.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан (ЎРҚ–540, 22.05.2019 й.) имзоланди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги 523–II-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартишлар киритилди:

  • 7-модданинг (Сенатнинг қўмиталарини тузиш) учинчи қисмидаги (Сенатда бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси, ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси тузилиши шарт. Сенатда бошқа қўмиталар ҳам тузилиши мумкин) «қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари» деган сўзлар «суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш» деган сўзлар билан алмаштирилди;
  • 32-1-модданинг (Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш) тўртинчи қисмидаги (Сенат ҳар йили Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахборотини Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда эшитади) «Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари» деган сўзлар «Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш» деган сўзлар билан алмаштирилди;
  • 32-8-модданинг (Прокуратура органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш) тўртинчи қисмидаги (Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси билан биргаликда кўриб чиқилади) «Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари» деган сўзлар «Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш» деган сўзлар билан алмаштирилди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг