Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Счётчик»ларни қиёслашдан ўтказиш бўйича янги тартиб белгиланди

«Счётчик»ларни қиёслашдан ўтказиш бўйича янги тартиб белгиланди

Фото: «dengi.ua»

«Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» Ҳукумат қарори (698-сон, 20.08.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди.

2019 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягода интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

✅ Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:

  • юридик шахслар учун – 8 йил;
  • жисмоний шахслар учун – 4 йилни ташкил этади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг