Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сайёҳлар учун тўлиқ очилган мамлакатлар маълум бўлди

Сайёҳлар учун тўлиқ очилган мамлакатлар маълум бўлди

Фото: «Travelask.ru»

Коронавирус пандемияси туфайли аввал жорий этилган сайёҳларнинг кириб келишидаги чекловларни атиги бешта давлат бутунлай олиб ташлади. Бу ҳақда БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти 8 март куни ўз сайтида маълум қилди.

Сайёҳлар учун очиқ бўлган давлатлар орасида Aлбания, Доминикан Республикаси, Коста-Рика, Шимолий Македония ва Танзания бор. Улар сайёҳлик йўналиши умумий сонининг атиги 2 фоизини ташкил этади, дея таъкидлайди ташкилот.

Шу билан бирга, ҳар учинчи мамлакат, яъни умумий ҳисобда 69 та давлат саёҳатчилар учун бутунлай ёпиқлигича қолмоқда. Уларнинг аксарияти Осиё-Тинч океани минтақасида, яна 15 таси Европада, 10 таси Aмерикада, 10 таси Aфрикада ва учтаси Яқин Шарқда жойлашган. Сайёҳлар киришига қисман чекловлар туристик йўналишларнинг яна 34 фоизида сақланиб қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг