Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида сайловларга тайёргарлик кўришда солиқ сектори кўмаклашмоқда

Тошкент вилоятида сайловларга тайёргарлик кўришда солиқ сектори кўмаклашмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига бўладиган сайловларнинг очиқлик, ошкоралик, шаффофлик ҳамда демократик принциплар асосида ўтишини таъминлаш ва сайловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида солиқ органлари ходимлари ҳам жонбозлик кўрсатмоқдалар.

Хусусан, Оҳангарон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Турдибоев томонидан 4-сектор ҳудудига қарашли сайлов участкаларида бўлиб ўтадиган сайловларни самарали ташкил этиш учун аҳолига қулай шароитлар яратилди, шинам ва иссиқ хоналар тайёрланди.

Сайловчилар бидан ўтказилаётган сайловолди учрашувлар ва тарғибот тадбирларини самарали ташкил этилиши назоратга олинди.

Таъкидлаш керакки, Оҳангарон шаҳар 4-сектор ҳудудининг маъмурий-ҳудудий тузилиши ҳамда аҳоли сони ва бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 5 та сайлов округи тузилган.

- Айни пайтда 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловга қизғин ҳозирлик кўряпмиз, – дейди, Оҳангарон шаҳар ДСИ бошлиғи Анвар Турдибоев. - Сайлов жараёнларининг юксак савияда ва амалдаги қонунчилик асосида ўтишини таъминлаш учун Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи томонидан ҳам муҳим топшириқлар берилмоқда. Олиб борилаётган ишларимизнинг барчаси сайловни уюшқоқлик билан ўтказиш учун мустаҳкам асос яратишига ишонаман.

Мухтасар айтганда, сайловлар демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқимизнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириши, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги иштирокининг асосий шаклидир. Бу жараёнга муносиб хисса қўшиш, ҳар бир инсоннинг фуқаролик позициясидир.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг