Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сайлов участкаларидаги ҳолатлар текширилмоқда — Бош прокуратура

Сайлов участкаларидаги ҳолатлар текширилмоқда — Бош прокуратура

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Тошкент вилояти Тошкент туманидаги 26-Юнусобод сайлов окуругига қарашли сайлов участкаларидаги ҳолатлар текширилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати расмий баёнот берди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкент тумани 26-Юнусобод сайлов окуругига қарашли 15 та сайлов участкасида вилоят кенгаши депутатлигига такрорий сайлов бўлиб ўтди. Номзодлардан бирининг ишончли вакили сайлов баённомалари шубҳали тарзда узоқ текширилганлигидан норозилик билдирган. Айни жараёнда округ сайлов комиссияси раиси сўнгги баённомани беришни хоҳламаган ва телефонини ўчириб, ўзи ғойиб бўлганлиги иддо қилинади. Бунга сабаб сифатида Тошкент вилояти ҳокимлиги раҳбарияти  ХДП номзодини «ўтказиш»ни хоҳлашгани айтилади.

Шундан сўнг номзод вакиллари Бош прокуратура ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, вазиятни баён этади.

Мана, Бош прокуратура текширув ишларини бошлаб юборибди. Текшириш натижаси бўйича қўшимча хабар қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг