Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саховатга муҳтож оила: кекса она бемор, қиз беҳол, набира оғир касал (видео)

Мураккаб вазиятга тушган инсон ҳар кимнинг кўзидан илинж излайди, ҳар бир келган одамга умид билан қарайди, айниқса оғир касаллик вужудни емираётганда. Ижодий гуруҳимиз билан Фарғона водийси бўйлаб сафар қилганимизда Андижон вилояти Олтинкўл тумани «Сув-юлдуз» маҳалласида яшовчи Тўланбой аканинг хонадонида бўлдик.

Камтаргина хонадоннинг бир хонасида 67 ёшни қаршилаётган онахон Назира Мусаева қандли диабетдан азоб чекмоқда. У гапиришга ҳам қийналади, дард туфайли қўллари ҳам яхши ишламай, бармоқлари букилиб қолган. Қон босимининг мунтазам кўтарилиб туриши туфайли ўрнидан тура олмайди. Даволаниш катта харажат талаб қилгани боис онахон кўп ҳолларда дардга енгилиб, анчагина чўкиб қолган. Шу хонанинг ўзида онахоннинг қизи, қирқ ёшни қаршилаган Дилфузахон ҳам яшайди. У жисмонан соғлом кўринса-да, руҳиятида муаммолар бор, қаттиқ чарчаган, ранги заъфарон. Бунинг бир неча сабаблари бор: турмушга чиққанидан кейин уч ойда ажрашиб кетган. Кейинчалик туғилган фарзанди оғир асаб касаллиги билан дунёга келган. 12 ёшни қаршилаётган бу болани фақат қучиб ушлаб туриш мумкин. Ўзини эплолмайди, овқатини еёлмайди, ҳожатга чиқолмайди. Озгина қаровсиз қолдирилса, ўзини йўқотиб, қотиб қолади. Болани фақат ногиронлик аравачасида боғлаб олиб юриш мумкин. Аммо охирги марта бундан 5 йил илгари давлат томонидан берилган аравача яроқсиз аҳволга келиб қолган. Янгисини сотиб олишга оиланинг қурби етмайди...

Бу оила бошлиғи онахоннинг ўғли Тўланбой ака бўлиб, унинг ўзининг тўрт фарзанди бор. Ўқитувчилик маоши рўзғорни тебратишдан ортмайди. «Азбаройи онам, синглим ва жиянимнинг аҳволи бундай бўлгани учун кўзимни юмиб бирор жойга ишлашга ҳам кетолмайман», — дейди куйиниб.

Обод шаҳарларда, равон йўлларда юрганимизда, ҳашаматли уйларни кўрганимизда, ўзимиз ҳам автомобилларнинг турли-туманини бошқарганимизда юртимизда энг оддий нарсаларга муҳтож оилалар ҳам борлигини унутиб қўймайлик. Азизлар, орамизда шундай инсонларга ёрдам беришни чин дилдан истовчи сахий одамлар талайгина. Келинг, бугун тушликни озроқ қилайлик, чекишни камайтирайлик, бир шиша ширинсув ичмасак ичмабмиз. Мана шу оилага кўпнинг бир томчидан бергани катта имкон бўларди. Ишонамизки, сизнинг хайриянгиз бу оиланинг дуоларига айланади ва эзгуликлар ижобатига сабаб бўлади.

Мусаев Тўланбой (Мусаева Дилфузахоннинг акаси):

+998906244356

Мусаева Дилфузахонга тегишли пластик карта рақами:

8600 0424 9656 0607 (Амал килиш муддати 06/19).

Назира Мусаева номига очилган ҳисоб рақами ва пластик карта:

МФО-00662.
Х/ р -23120000800000662100
ИНН -200255326.
А/ Т - «Халқ банки».

Пластик карта:

8600 0604 9935 2798 (Амал килиш муддати 03/23).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг