Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сардоба талофатидан сўнг қайта тикланган масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди (видео+фото)

Сардоба талофатидан сўнг қайта тикланган масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди (видео+фото)

Фото: «sxabar.uz»

Сирдарёда яна бир масжиднинг янги биноси фойдаланишга топширилди — Масжиднинг очилиш маросимида муфтий Нуриддин домла Холиқназаров иштирок этди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Сардоба тумани «Қўрғонтепа» маҳалласида жойлашган «Юсуф» жоме масжиди янги таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди. Масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров, имом-хатиблар, мутасадди ташкилот раҳбарлари қатнашади.

«Юсуф» жоме масжиди 1993 йилда ҳашар йўли билан қурилган ва ўтган давр мобайнида унинг биноси эскириб, пойдеворлари яроқсиз ҳолга келиб қолган.

Жоме масжиди биносини қайта қуриш ишлари 2020 йилнинг июн ойидан «Вақф» хайрия жамоат фонди ҳомийлигида бошланиб, бугунги кунга келиб масжид тўлиқ янгиланди. Масжиднинг катта хонақоҳида 750 киши, айвон қисмида эса 1000 киши ибодат қилиши мумкин. Бинонинг узунлиги 24 метр, эни эса 18 метрни ташкил этади. Масжидга 19 метрлик гумбаз ҳам ўрнатилган.

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров жоме масжидининг янги биносида намозхонлар иштирокида ўқилган илк намозида қатнашган ва масжид аҳлини ҳамда мазкур жомени барпо этишга ҳисса қўшган барчани янги масжид билан қутлаб, ҳақига дуолар қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан масжид сарф-харажатлари учун 20 миллион сўмлик сертификат топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг