Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Санкт-Петербургдаги кафеда Ўзбекистон фуқароси жасади топилгани расман тасдиқланди

Санкт-Петербургдаги кафеда Ўзбекистон фуқароси жасади топилгани расман тасдиқланди

Фото: Google.com

Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йилнинг 14 сентябр куни шаҳардаги овқатланиш пунктларидан бирининг омборида Ўзбекистон фуқароси Б.Х.нинг жасади топилгани тўғрисида қатор ОАВлар тарқатган хабарни тасдиқлади. Полиция ўлимга пичоқдан олинган жароҳат сабаб бўлганини маълум қилди. Айни пайтда терговгача бўлган тадбирлар олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди, Санкт-Петербург шаҳрининг тергов органлари билан доимий алоқа ўрнатди ҳамда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненетс автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг