Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанддаги Зиёвуддин шаҳарчасида кўп йиллик дарахтлар кесилмоқда (фото)

Самарқанддаги Зиёвуддин шаҳарчасида кўп йиллик дарахтлар кесилмоқда (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Зиёвуддин шаҳарчаси, Истиқлол кўчасида кўп йиллик дарахтлар кесилмоқда. «Xabar.uz»га хабар берилишича, бугун 2 октябрь куни тонгдан ушбу ҳолат қайд этилган.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Туман ободонлантириш бошқармаси вакилининг айтишича, шу кўчадаги (узунлиги 800 метр) 49 туп кўп йиллик дарахтни кесиш учун туман ҳокимининг қарори чиқарилиб, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг рухсати олинган экан.

Таъкидланишича, Зиёвуддин шаҳарчаси «Обод марказ» дастурига тушганлиги учун бугунги кунда қурилиш ва бузилиш ишлари олиб бориляпти.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов топшириғи билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинганди. Ушбу лойиҳада 2020 йил 1 февралига қадар давлат ўрмон фондига киритилмаган дарахтларни кесишга мораторий жорий этиш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг