Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги тўйхоналардан биридаги оммавий заҳарланиш бўйича маълумот берилди

Самарқанддаги тўйхоналардан биридаги оммавий заҳарланиш бўйича маълумот берилди

Ижтимоий тармоқлар ва ОАВда Самарқанд шаҳридаги тўйхоналардан бирида оммавий заҳарланиш рўй бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Самарқанд шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорат маркази ҳодиса юзасидан қуйидагиларни маълум қилган:

«Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 2019 йил 16 сентябрь куни соат 16:10 дан соат 18:30 га қадар турли хонадонларда яшовчи 7 нафар фуқаро бир хил клиник белгилар - кўнгил айниш, қайт қилиш, бош оғриғи, қорин соҳасида оғриқ, 4-5 марта ич кетиш, тана ҳароратининг юқорилиги ҳамда ҳолсизлик билан мурожаат қилишган ва уларга шифохонада овқат токсикоинфекцияси енгил ва ўрта оғир даражаси ташхиси қўйилиб, шифохонага ётқизилган.

Барча, беморларнинг умумий аҳволи ижобий, доимий врач назоратида» дейилади ташкилот хабарида.

Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг